Никоҳ гувоҳномаси қайд этмаган 24 та оилалар қонуний никоҳга эга бўлишди

Никоҳ гувоҳномаси қайд этмаган 24 та оилалар қонуний никоҳга эга бўлишди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси

Жорий йилнинг 10 июль куни Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси ташаббуси билан Гулистон шаҳар “Никоҳ уйи” ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарорида белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2019 йил 17 июндаги 73-сон ФҲДЁ органлари томонидан оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, туғилиш, никоҳ ва ўлим ҳолатларини ўз вақтида рўйхатга олиш бўйича Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, Гулистон шаҳар “Никоҳ уйи” ва ФҲДЁ бўлими мудиралари иштирокида тадбир ўтказилди.

Фото: Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси
Фото: Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси

Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларда ўрганишлар олиб борилиб, 247 нафар фуқароларга никоҳ гувоҳномалари ҳамда 124 нафар болажонларга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар тақдим этилди. Гулистон шаҳар никоҳ уйи томонидан олиб борилган саъй ҳаракатлар натижасига кўра бугунги кунда 24 та оилалар қонуний никоҳга эга бўлишди.

Фото: Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси

Ўтган давр мобайнида туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралиш каби муҳим воқеа ва фактларни қайд этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тизимини такомиллаштириш бўйича изчил ва тизимли иш олиб борилганлигини соҳа ходимлари фаоллигида ҳам кўриш мумкин. Хусусан, имконияти чекланган фуқароларнинг ҳам хонадонларига борилиб, аризалар қабул қилиш ва никоҳларини қонуний қайд этиш ишлари йўлга қўйилмоқда. Фуқаро Насиба Эшбоева мана 13 йилдирки, имконияти чекланган турмуш ўртоғи Сафарали Умаров билан яшаб келмоқда. Бугун уларнинг никоҳи сайёр холда қонуний қайд қилинди.

Дурсунова Мадина

Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси юрисконсульти

Report Page