“ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ АМАЛДА!

 “ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ АМАЛДА!

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Жорий йилда Сирдарё вилояти туманларида 24 та қишлоқ “Обод қишлоқ” дастури доирасида ободонлаштирилади. Ушбу ҳудудларда туман адлия бўлимлари томонидан “Обод қишлоқ” дастури мазмун-моҳияти ва аҳоли ҳаёти фаровонлашувидаги аҳамияти юзасидан учрашувлар, манзилли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Бугун  Боёвут туман адлия бўлими  туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Обод қишлоқ” Давлат Дастурига тушган “Зиёкор” маҳалласида аҳоли билан сайёр учрашув ўтказилиб, маҳалла аҳолисига “Обод қишлоқ” Давлат Дастурининг мазмун-моҳияти, Дастур доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, Сайлов Кодекси ва қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида тушунтириш ишлар олиб борилди.

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

- “Обод уйда пок инсонлар яшайди”, дейдилар. Ушбу дастурга тушган қишлоқларимиз чирой очиб, ичимлик суви, электр ҳамда газ таъминотидаги камчиликлар бартараф этилмоқда, йўллар асфальтланиб, равон қилинмоқда, “Обод қишлоқ” давлат дастуридан кутилган мақсад ҳам  қишлоқ аҳолисининг турмуш шароитини яхшилашдан иборат, - дейди Ж.Шомирзаев.

Report Page