“Жиноят ва жазо” кўрик-танлови илк бора Вилоятимизда ўтказилди

“Жиноят ва жазо” кўрик-танлови илк бора Вилоятимизда ўтказилди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят кенгаши

Бугунги кунда ёшларимиз орасида жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган лойиҳаларнинг кўплиги кишини қувонтиради. Бироқ, мана шундай вазиятда ҳам жиноят содир этаётган ёшларнинг учраб турганлиги инсонни ўйга толдиради. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан “Миллий гвардия”нинг вилоят бўлинмаси билан ҳамкорликда мана шу ўйларга ечим топиш мақсадида янги ғоя ва танлов ишлаб чиқилди. Унга кўра, “Жиноят ва жазо” кўрик-танлови илк бора Сирдарёда ўтказилди. “Тақдимот”, “Суд ҳукми”, “Мен орзу қилган келажак” шартлари асосида ташкиллаштирилган танлов ҳақиқатдан ҳам баҳс ва мунозараларга бой бўлиб ўтди. Якуний натижаларга кўра Гулистон тумани 13 мактабдан ташриф буюрган “Ёш ҳуқуқшунослар” жамоаси ғолиб бўлишди. Ўйлаймизки, вилоят Кенгаши янги ва яхши ташаббуслардан сира ортга чекинишнайди. Сабаби, жиноятнинг охири жазо эканлиги муқаррар

Анвар Тўйчиев,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят кенгаши матуот котиби

Report Page