Қораўзакда уч ўғил фарзанд дунёга келди

Қораўзакда уч ўғил фарзанд дунёга келди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: ЎзА

Қораўзак туманида 7 июль куни учта эгизак фарзанд дунёга келди. Ҳозирда уч эгизак ва уларнинг онасининг ҳолати яхши, деб ЎзА хабар бермоқда.

Эгизакларнинг ота-онаси Руслан Базарбаев ва Гулсара Есенбаевалар болаларга яхши ниятлар билан Ҳабибулла, Ҳамидулла ва Халилулла деб исм қўйган.

Фарзандларнинг отаси Руслан “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси томонидан тадбиркорликни бошлаши учун берилган имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан хусусий тадбиркорлигини юритиб келаётган бўлса, эгизаклар онаси Гулсара турмуш ўртоғини қўллаб-қўвватлаб келмоқда. Уларнинг биринчи фарзанди Алпамис ҳозирда беш ёшда.

Report Page