Коррупцияга қарши курашиш устувор вазифамиздир

Коррупцияга қарши курашиш устувор вазифамиздир


Сўнгги вақтларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш тизимини яхшилашга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, 2020 йил 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4761 сонли Қарори қабул қилиниб, мазкур қарор билан мамлакатимизда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди ва ушбу агентликнинг асосий вазифалари коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш, Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг биргаликдаги фаолиятини таъминлаш ҳамда соҳадаги ҳалқаро ҳамкорликни амалга ошириш этиб белгиланди.

Бундан олдин, 2020 йил 5 июнь кунида мамлакатимиз Президенти томонидан “Божхона маъмурчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6005-сон фармон қабул қилинган эди. Мазкур фармон билан халқаро ташкилотлар стандартлари ва тавсияларини божхона соҳасига оид миллий қонунчилигимизга имплементация қилиш ишларини такомиллаштириш, “қоғозсиз ва электрон божхона”, “рақамли божхонани” янада ривожлантириш, божхона маъмурчилигини ислоҳ қилишга катта эътибор қаратилди.

Шунингдек, фармонда 2020-2023 йилларда божхона маъмурчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш концепцияси ҳамда “Йўл харитаси” тасдиқланди. Шу билан бирга, тизимда коррупцияга қарши курашиш самарадолигини янада ошириш, коррупцион жиноятлар содир этилишини олидини олиш мақсадида, Давлат божхона қўмитасининг Ўз хавфсизлик бошқармаси ҳамда ҳудудий божхона бошқармаларининг Ўз хавфсизлик гуруҳлари негизида Коррупцияга қарши курашиш ва Ўз хавфсизлик бошқармаси ва бўлимлари ташкил этилди.

Ҳурматли тадбиркорлар ва фуқаролар божхона ходимлари томонидан бирон-бир қонунбузилиш ҳолатлари содир этилганида зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 11-08 қисқа ҳамда Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг (67) 225-48-67 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишларири сўраб қоламиз.

Унутманг, ватанимиз келажаги учун барчамиз бирдек масъулмиз!


Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Коррупцияга қарши кеурашиш ва ўз хавфсизлиги бўлими

Report Page