Сирдарё вилоят транспорт бошқармаси йўловчи ташувчи корхоналар раҳбарларига огоҳлантириш билан чиқди

Сирдарё вилоят транспорт бошқармаси йўловчи ташувчи корхоналар раҳбарларига огоҳлантириш билан чиқди

@Sirdaryo
Фото: Вилоят транспорт бошқармаси

Сирдарё вилоят транспорт бошқармаси ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали йўловчи ташувчи корхоналар раҳбарларига огоҳлантириш билан чиқиш қилиб, уларга хабар йўллади.

"Вилоятдаги барча йўловчи ташувчи корхоналар раҳбарлари диққатига!

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан жорий йилнинг 3 июль куни 30/1-3425-сонли хат билан Транспорт вазирлигига мурожаат қилиниб, ўрганиш ва кузатишлар натижасида Республикамизнинг деярли барча ҳудудларидаги вилоятлараро, шаҳарлараро ва шаҳар ичидаги йўловчи ташиш хизмати кўрсатувчи транспортларда йўналишлар кўрсаткичларининг ёзилиши давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мутлақо жавоб бермаслиги, йўналишлар кўрсаткичлари бошқа тилларда ёки ўта қўпол хатолар билан ёзилганлик ҳолатлари учраётганлиги ва бу каби ҳолатлар аҳолининг жиддий эътирозига сабаб бўлаётганлиги баён этилган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Сиздан корхонангизга тегишли йўловчи ташувчи транспорт воситаларидаги йўналиш кўрсаткичларининг ёзилишида қонун талабларига қатъий риоя этилишини таъминлашингизни, мавжуд хато ва камчиликларни бартараф этиб, йўналишлардаги транспорт воситаларини белгиланган ўлчамдаги йўналиш кўрсаткичлари билан таъминлашингизни сўраймиз", - дейилади хабарда.

Report Page