Гулистонда 4 баллик зилзила сезилди

Гулистонда 4 баллик зилзила сезилди

@Sirdaryo
Фото: KUN.UZ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази хабарига кўра, 9 июль куни Тошкент вақти билан соат 11:39да Тожикистонда зилзила юз берди. Бу ҳақда KUN.UZ хабарида маълум қилинди.

Зилзила координаталари: 39,96 градус шимолий кенглик; 69,31 градус шарқий узунлик. Тошкентгача масофа 145 километр жанубий йўналишда жойлашган бўлиб, магнитуда — 4,7, чуқурлик — 10 километр.

Зилзила Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудларида қайд этилган:

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Тошкент: 145 километр, 3 балл;

Наманган: 231 километр, 2 балл;

Андижон: 273 километр, 2 балл;

Фарғона: 215 километр, 2 балл;

Гулистон: 74 километр, 4 балл;

Жиззах: 126 километр, 3 балл;

Самарқанд: 204 километр, 2 балл;

Термиз: 352 километр, 2 балл;

Қарши: 326 километр, 2 балл;

Навоий: 225 километр, 2 балл.

Report Page