Қирғизистонда вазият жиддийлашди — бош вазир барча тиббиёт ходимларни таътилдан чақириб олишни буюрди. Бугунга қадар мамлакатда 116 нафар бемор вафот этган

Қирғизистонда вазият жиддийлашди — бош вазир барча тиббиёт ходимларни таътилдан чақириб олишни буюрди. Бугунга қадар мамлакатда 116 нафар бемор вафот этган

@Sirdaryo
Фото: «Дарё»

Қирғизистон бош вазири мамлакатда авж олаётган COVID-19 ва пневмония эпидемияси туфайли барча тиббиёт ходимларини меҳнат таътилидан чақириб олишни буюрди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизматига таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

«Меҳнат таътилидаги барча тиббиёт ходимларини ишга чақириб олиш лозим. Бу ҳақда Қирғизистон бош вазири Қубатбек Бўронов Республика тезкор штабининг навбатдаги йиғилишида топшириқ берган», — дейилади ҳукумат хабарида.

Қирғизистон бош вазирининг сўзларига кўра, мамлакатдаги эпидемиологик вазият қатъий чоралар кўрилиши лозимлигидан дарак бермоқда.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

«Шифокорлар илтимосимизни тўғри тушунади, деган умиддаман ва улар яқин орада иш жойига қайтади. Ҳозир Бишкек шаҳри ва Чуйск вилоятида касалланиш ўз чўққисига чиққан. Тиббиёт ходимлари тун-у кун ўта оғир шароитларда одамлар ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Вилоятлардаги тиббиёт ходимлари ҳам ушбу ишда ёрдам учун марказларга чақирилган, хориждаги шифокорлар ҳам мамлакатга қайтган. Аммо ҳудудларда юқори савияли тиббий хизматларга муҳтож аҳоли кўп. Шу сабабли соғлиқни сақлаш тизимидаги барча ходимларни меҳнат таътилидан иш жойларига қайтишни сўрайман. Ҳозирги вазият шундай йўл тутишни талаб қилмоқда», — дея Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирган «Дарё».

Қирғизистонда 9 июль ҳолатига кўра, 8847 нафар одам коронавирус инфекциясини юқтириб олган. 116 нафар бемор вафот этган. Жами 3053 нафар бемор касалликдан тузалган. Эпидемия бошланганидан бери пневмония асоратларидан вафот этган беморлар сони эса 310 нафарни ташкил қилмоқда.

Report Page