КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН АФҒОНИСТОНЛИК 40 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН АФҒОНИСТОНЛИК 40 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

@Sirdaryo
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Афғонистон давлати фуқароси 40 ёшли М.Ҳ. (эркак)ни 2-3 кун давомида йўтал ва тана ҳарорати кўтарилиши безовта қилган. 21 июнь куни тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган. 

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Беморга “СOVID-19”, икки томонлама пневмониянинг ўта оғир кечиши, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Шифохонада бемор бир неча марта мутахассислар томонидан онлайн консультация қилинган, даволаш жараёни уларнинг тавсияси асосида олиб борилган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Report Page