Дунёда 50 мингга яқин хотин-қизлар зўравонлик қурбони бўлган

Дунёда 50 мингга яқин хотин-қизлар зўравонлик қурбони бўлган

Sirdaryo Xabarlari
Фото: ЎзА

Жаҳонда 50 мингга яқин хотин-қизлар ҳамкорлари ёки қариндошлари томонидан содир этилган зўравонлик оқибатида ҳалок бўлди. Умуман олганда, 2017 йилда 87 минг нафар хотин-қиз қотиллик қурбонига айланди. Шу давр мобайнида қуролли можаролар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 89 минг кишини ташкил қилди. Бу хақида ЎзА хабар бермоқда.

Бу каби маълумотлар 8 июль куни БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси томонидан эълон қилинди.

2012 йилга таққослаганда, оиладаги зўравонликлар туфайли ҳалок бўлган аёллар сони ошган, дея таъкидламоқда ҳисобот муаллифлари. 2017 йилда юз берган оиладаги зўравонликларнинг катта қисми Осиёда (салкам 20 мингта) қайд қилинган. Африкада ҳамкори ёки қариндошлари томонидан бўлган зўравонлик оқибатида 19 минг хотин-қиз вафот этган, Америка қитьасида бу рақам 8 мингтани, Европада эса 3 мингтани ташкил қилади.

Report Page