АЛИМЕНТ ЙЎҚ, МЕҲР ЙЎҚМИ, ҚАМОҚ БОР      

АЛИМЕНТ ЙЎҚ, МЕҲР ЙЎҚМИ, ҚАМОҚ БОР      

Sirdaryo Xabarlari
Фото: МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИ

Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор А. Норқуловдан вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ундирувчи Ш. Алиқулованинг фойдасига алимент ундириш белгиланганди. Бироқ қарздор алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб юраверган. Тома тома кўл бўлар деганларидек, алимент пуллари ҳам йиғилиб, 34 595 650 сўмни ташкил этди. Меҳри ҳам, алименти тўлови ҳам йўқ отага нисбатан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор А. Норқуловга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан Мирзаобод туман маъмурий судининг қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шу туманда яшовчи қарздор Э. Турдиалиев ҳам огоҳлантиришларга қарамай вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб юрди. Ундирувчи Ч. Раимқуловага алимент пулларидан 3 158 566 сўм қарздор бўлиб қолган. Бироқ бу отадан ҳам садо чиқмагач, унга нисбатан туман маъмурий судининг қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИ

Report Page