Сирдарё вилояти ҳудудида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият ва вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан олиб борилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди

Сирдарё вилояти ҳудудида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият ва вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан олиб борилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилоят СЭОМ

Бугунги кунда, вилоятда тадбир бошидан эпидемиологик нохуш ҳудудлардан кириб келган ва коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлган 24252 нафар фуқаролар тиббий кузатувга олинган.

Шундан 2020 йил 8 июль ҳолатига вилоятга хорижий давлатлардан ва Тошкент шаҳридан кириб келган ҳамда унинг оила аъзолари жами 3596 нафар фуқаролар тибиий кузатувга олинган бўлиб, шундан 158 нафари шифохонада, махсус муассасада 309 нафар, (Вилоят тери таносил деспанцерида 19 нафар, эндокринологияда 8 та жами Гулистон шаҳрида 27 нафар. Гулистон шаҳар Болалар мусиқа ва санъат мактабида 120 нафар фуқаролар, вилоят онкология деспанцерида 146 нафар, вилоят болалар КТТМ 43 нафар, жами 309 нафари тиббий кузатув учун карантинга олинган)

Уй кузатувда 653 нафари (уй кузатувидаги оила аъзолари 2476 нафари ҳам тиббий кузатувга олинган) ташкил этади.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Гулистон шаҳрида 719 нафар, Янгиер шаҳрида 84 нафар, Ховос туманида 338 нафар, Гулистон туманида 378 нафар, Сирдарё туманида 1054 нафар, Боёвут туманида 238 нафар, Сардоба туманида 271 нафар, Сайхунобод тумани 269 нафар, Оқолтин туманида 95 нафар, Мирзаобод туманида 150 нафар фуқаролар тиббий кузатувга олинган.

Тиббий кузатувдагиларни 20656 нафари соғломлаштиришга эришилди, улардан 1373 нафари шифохонадан, махсус муассасалардан 2015 нафари, 3356 нафари уй кузатувидагилар (13912 нафар оила аъзолари) тиббий назоратдан чиқарилган.

Шу кунгача тиббий кузатувдаги жами 62948 нафар фуқаролардан вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва вилоят ОИТСга қарши кураш маркази қошидаги лабораторияларига намуналар олинди ва фуқароларга тегишли маълумотномалар берилди ҳамда тест захираси 25933 та мавжуд.

Вилоят, шаҳар ва туманлар СЭОМлардан ходимлари томонидан, вилоят Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар,Миллий гвардия бошқармалари билан деҳқон бозорлари, автотранспорт воситалари,умумтаълим мактабларида ва мактабгача таълим муассасаларида,  ташкилотлар ва муассасаларда, умумий овқатланиш, савдо шаҳобчаларида, кўп қаватли уйларда, хонадонларда, кўчаларда коронавирус инфекциясига қарши ялпи дезинфекция тадбирлари олиб борилмоқда.

Вилоят, шаҳар ва туманлар СЭОМ ходимлари томонидан коронавирус инфекциясини олдини олиш юзасидан кенг кўламда санитария-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.Хусусан телевиденияда, радиода ва “Сирдарё хабарлари” расмий телеграмм каналида ҳамда газетада мақолалар чоп этилмоқда. Марказ ходимлари томонидан аҳоли билан учрашувлар, давра суҳбатлари олиб борилди, касаллик профилактикаси бўйича рангли эслатма материаллари тарқатилди.

Фото: Сирдарё вилоят СЭОМ

Ҳурматли вилоят аҳолиси коронавирус пандемияси даврида ўзингиз ва ўзгалар ҳаётига хавф солмаслик учун қуйидаги карантин талабларига риоя этишингиз тавсия этилади:

-хонадонлар озодалигини сақланг!

-тиббий ниқобда бўлинг, (ниқоб)ни камида 2-3 соатда алмаштириб туринг!

-ошхона, болалар хонаси ва дам олиш хоналарида оила аъзолари ўртасида камида 2.0 метр оралиқ масофа бўлишини таъминланг!

-қўлларингизни ҳар соатда ҳамда ҳожатхонага кириб чиққандан сўнг, овқатланишдан олдин совунлаб ювиб туринг, қўлни тозалашда намли салфеткалардан фойдаланинг!

- бемақсад кўчага чиқманг ва кўчага чиққанда ҳам атрофдагилар билан қўл бериб ёки қучоқлашиб саломлашмасликка ҳаракат қилинг!

-хонадондаги хоналарни тез-тез шамоллатиб туринг!

-ҳожатхонани мунтазам равишда зарарсизлантирувчи воситалар ёрдамида зарарсизлантириб туринг!

-ўзингиз ишлатган ниқоблар, салфеткалар, қўлқопларни очиқ ҳолда қолдирманг махсус қутиларга ташланг!

-Энг муҳими шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Жамоатчилик билан ишлаш бўлими

Report Page