Мирзаобод туманига эвакуация қилинган фуқаролар билан Пандемия давридаги карантин қоидаларига риоя қилиш зарурияти ҳамда исрофгарчиликка йўл қўймаслик, шукроналик масалалари бўйича давра сухбати ўтказилди

Мирзаобод туманига эвакуация қилинган фуқаролар билан Пандемия давридаги карантин қоидаларига риоя қилиш зарурияти ҳамда исрофгарчиликка йўл қўймаслик, шукроналик масалалари бўйича давра сухбати ўтказилди

@Sirdaryo
Мирзаобод туман ҳокимлиги

2020 йил 8 июль куни вилоят ҳокимлиги котибият мудири В.Тўйчиев, вилоят бош имом-хатиби Ҳ.Зокиров, Мирзаобод туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Э.Абдуллаев ва туман санитария эпидемиологик осойишталик маркази шифокори Н.Мустафоевлар иштирокида “Сардоба” сув омборидаги тошқин туфайли Оқолтин ва Мирзаобод туманларидан вақтинча яшаш учун Мирзаобод Ижтимоий-иқтисодиёт коллежи ва 3-сонли мактабгача таълим ташкилотига кўчирилган аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди.

Мирзаобод туман ҳокимлиги

Тадбирда масъуллар аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар ва қулайликлар билан танишдилар. Исрофгарчиликларни олдини олиш, давлат томонидан кўрсатилаётган ғамҳўрликларга шукроналик келтириш, сабрли бўлиш, тошқиндан талофат кўрган ҳудудларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари юзасидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек, карантин талабларига қатъий риоя қилиш, касаллик тарқалишини олдини олиш ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқлиги, бундай мураккаб вазиятда бирлашиб, ҳамжихатликда ва бамаслаҳат иш ташкил қилиниши лозимлиги таъкидланди.


Мирзаобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Report Page