Тошкент-Янгиер йўналишида ҳаракатланаётган юк машинасида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берилди

Тошкент-Янгиер йўналишида ҳаракатланаётган юк машинасида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берилди

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Аввал хабар берганимиздек, Сирдарёда юк машинасида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса иафсилотларига оид вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 8 июль куни соат 14: 47 да Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Баҳор МФЙ ҳудудидан ўтган М-34 автойўли Тошкент-Янгиер йўналишининг 132 км.да Янгиер шаҳрида жойлашган “Имкон автолагиз” фирмасига тегишли бўлган, 2011 йилда ишлаб чиқарилган “HOVO” русумли юк автомабилининг салон ва матор қисми ёнаётганлиги тўғрисида ҳабар тушган.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Зудлик билан Гулистон шаҳар ФВБ 1-ЁҚҚнинг 2 та жанговор экипажлари воқеа жойига соат 14:54 да етиб боришган ва ёнғин 15:06 да батамом ўчирилган. Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғиндан тан жарохати олганлар йўқ.

"Сирдарё вилояти ФВБ ҳайдовчилардан ёнғин ва техника қоидаларига риоя қилишларини сўрайди", - дейилади Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизматининг хабарида.

Report Page