Сирдарё вилояти бош имом хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров: Инсон қўлидаги неъматларга шукур қилар экан, неъматлар зиёда бўлишига гувоҳ бўлади. 

Сирдарё вилояти бош имом хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров: Инсон қўлидаги неъматларга шукур қилар экан, неъматлар зиёда бўлишига гувоҳ бўлади. 

@oqoltin_yangiliklari
Оқолтин тумани

Вилоят ҳокимлиги котибият мудири Валижон Туйчиев, вилоят бош имом хатиби Хабибулло Зокировлар туман маркази ҳамда Аҳиллик маҳалласидаги муассасаларга вақтинчалик эвакуация қилинган аҳоли билан учрашди.

Оқолтин тумани

Фуқаролар билан учрашуви аввалида улар учун яратилган шарт-шароитлар, озиқ-овқат таъминоти ва муассасаларда жорий этилган карантин тартибига қай даражада амал қилинаётганлиги кўздан кечирилди.

Оқолтин тумани
Оқолтин тумани
Оқолтин тумани
Оқолтин тумани

Бутун ер юзида одам танламасдан қурқинчли рақамларда намоён бўлаётган коронавирусга оид статистикалар одамни ҳушёрликка ундайди. Бу касаллик билан ҳазиллашиб бўлмаслигини англаб етишимизни истаяпти. Бу кўрсаткичларни кўриб хулоса қилишимиз зарур. Пандемия инсоният бошига жуда катта кулфатларни солмоқдаки, мамлакатимизда ўзимиз ва яқинларимиз саломатлиги, юртимиз тинчлиги йўлида давлатимиз раҳбари бошчилигида оқилона сиёсат олиб борилаётганига шукр қилишимиз лозимлиги ҳақида Сирдарё вилояти бош имом хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров тўхталиб ўтди.

Оқолтин тумани

Шунингдек, йиғилганларга бугунги кунда тошқин оқибатларини бартараф этиш, талофат етган ҳудудларда олиб борилаётган кенг кўламли таъмирлаш ва тиклаш ишлари хусусида ҳам маълумотлар берилди.

Оқолтин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page