ГулДУ: Экспериментал биология лабораториясидан навбатдаги тадқиқот

ГулДУ: Экспериментал биология лабораториясидан навбатдаги тадқиқот

@Sirdaryo
Фото: ГулДУ матбуот хизмати

Гулистон давлат университетининг Экспериментал биология лабораториясининг генетик таҳлил йўналишида олиб борилаётган тадқиқотлар асосида буғдойда учрайдиган Фузариум замбуруғининг Fusarium sporotrichoides, Fusarium tricinctum, Fusarium langsethiae, Fusarium culmorum, Fusarium avenaceum, Fusarium cerealis, Fusarium poae штампларини аниқлаш тизими йўлга қўйилди.

Фото: ГулДУ матбуот хизмати

Фузариум замбуруғини аниқлаш асосида ўсимлик органлари ва маҳсулотларида токсинларнинг мавжуд ҳолати ҳам аниқланилади. Бу экологик хавфсиз озиқ овқат маҳсулотларини яратилишида аҳамиятлидир.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Шунингдек, буғдой ниҳоллари ва дони таркибида афлотоксин (Aflatoxin), охратоксин (Ochratoxin) мавжудлигини аниқлаш асосида замбуруғли касалликларга қарши ёки буғдойнинг чидамлилигини оширувчи индукторлар яратилди.

Фото: ГулДУ матбуот хизмати

Лабораторияда табиий бирикмалар асосида буғдойни фузариум замбуруғига чидамлилигини ошириш хусусиятига эга бўлган индукторлар синтез қилинди. Олиб борилган тадқиқотлар асосида перепаратларнинг ўсимликлар ўсиши ва касалликларга жавоб реакцияларида иштирок этувчи генлар экспрессиясига таъсир этиши аниқлаш асосида хамбуруғларнинг шенетик келиб чиқиши ва уларга қарши чоралар қўллаш имконияти юзага келади. Шунингдек, аниқланган ноёб генлар устида чуқурроқ тадқиқотлар олиб бориш йўлга қўйилди.

Гулистон давлат университети матбуот хизмати

Report Page