Сирдарё вилоят ФВБ: Гулистон шаҳрида дезинфекция тадбирлари уюшқоқлик билан давом этмоқда (фото)
@SirdaryoБугун Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия ва Соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида коронавирус инфекцияси ва бошқа юқумли касалликларни тарқалишини олдини олиш борасида барча одамлар кўп йиғиладиган ҳудудлар, деҳқон бозорлар, аҳоли яшаш хонадонлар ва дўконлар атрофлари, кўчалар ва болалар майдончаларида дезинфекция ишлари олиб борилди.
Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида узлуксиз тизимли равишда ўтказилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар карантин қоидаларига қаътий амал қилинг.
Бу билан сиз ўзингиз ва яқинларингизни асраган бўласиз.
Сирдарё вилоят ФВБ Ахборот хизмати