Юртимизга вилоятимиз орқали ноқонуний олиб кирилаётган дори воситилари тўхтатиб қолинди

Юртимизга вилоятимиз орқали ноқонуний олиб кирилаётган дори воситилари тўхтатиб қолинди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Жорий йилнинг 5 июль куни СВББ “Малик” ўтказиш пункти ходимлари томонидан, Контрабанда ва БҚБ қарши курашиш бўлими, ДХХ ДЧХҚҚ 9252 ҳарбий қисм оператив бўлинмаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда Қозоғистондан Ўзбекистонга ўтиш мақсадида “Малик” чегара ўтказиш пунктига “Дамас” русумли енгил автомашинани бошқариб келган Ўзбекистон фуқароси Ж.Э. билан оғзаки савол-жавоб қилингандан сўнг, унга тегишли бўлган автомашина кичик инспектор-кинолог иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, божхона назоратидан яшириб олиб ўтиш учун олдиндан автомашинанинг олд бампери ички тарафига хуфиёна тарзда яширилган хорижда ишлаб чиқарилган, тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган 13 ҳил турдаги тахминан қиймати 97.6 миллион сўмлик қуйидаги :

 1) 925 дона конвалюта (бир конвалютасида 14 дона  300 мг.лик) “GERICA” номли касула кўринишида бўлган дори воситаси;

2)   61 дона (донаси 20 мл.лик) “СИНЕКОД” номли дори воситаси;

3) 30 дона “СПЕЦИАЛНОЕ ДРАЖЕ МЕРЦ БЬЮТИ” номли дори воситаси;

4)   29 қути “ИНОКЛИМ” номли дори воситаси;

5)  19 дона (донаси 25 гр.лик) “ДЕРМОВЕЙТ” номли мазь;

6)  41 дона (донаси 30 гр.лик) “МИКОСТЕР” номли мазь;

7)  20 дона (донаси 28,3 гр.лик) “РЕЛИФ” номли мазь;

8)  60 дона “УЛЬТРАПРОКТ” номли свеча;

9 ) 29 дона (донаси 3 гр.лик) “МИКОСТЕР” номли дори воситаси;

    10)  36 дона (донаси 35 000 сўм)“R1” номли фильтрли сигарет;

    11)   3 дона (донаси 3 кг.лик) “ARIEL” номли кир ювиш кукуни;

   12)   2 дона (донаси 900 мл.лик) “FAIRY” номли идиш ювиш воситаси;

  13)  2 дона (донаси 500 мл.лик) “MR PROPER” номли ювиш воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган текширув ва суриштирув ишлари натижасида фуқаро Ж.Э. ўз тушунтириш хатида ашёвий далил сифатида олинган товарларни Қозоғистондан сотиб олиб, қайта сотиб қўшимча даромад қилиш мақсадида божхона назоратидан яшириб Ўзбекистонга олиб кираётганлиги маълум бўлди.

Холат юзасидан хозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий  ахборот воситалари билан алоқалар гурухи

Report Page