Боёвутда норасмий секторда банд бўлган фуқароларнинг фаолияти легаллаштирилмоқда

Боёвутда норасмий секторда банд бўлган фуқароларнинг фаолияти легаллаштирилмоқда

@Sirdaryo
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742 сонли қарори пандемия оқибатларини юмшатиш, аҳолини банд қилиш ва даромадини ошириш мақсадида қабул қилинган Фармонларнинг мантиқий давоми бўлди.

Негаки, норасмий секторда фаолият юритаётган фуқароларнинг легаллаштириш фақатгина 23 та фаолият турига татбиқ этилган бўлса, эндиликда бу фаолият турлари 67 тага етди.

Президентимизнинг юқоридаги қарори билан мобил иловадан фойдаланиб, давлат рўйхатидан ўтиш мутлақо бепул қилиб қўйилди.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар 111,5 минг сўм ижтимоий солиқларни тўлаши 6 ойлик иш стажи сифатида ҳисобланиб пенсига чиқганда пенсия миқдорини тайинлашда ҳисобга олинади. Агар улар норасмий секторда ишлаб келганларида уларга энг кам миқдордаги пенсия (223 минг сўм) тайинланар эди.

Ушбу қарор билан ўзини ўзи банд қилган фуқароларни ҳисобга олиш, бизнинг туманда банд бўлган аҳоли қанақа фаолият турлари билан шуғулланаётганлигини ҳам ҳисоби яратилмоқда. Бу эса ишсиз ёшларни касбга ўқитишда катта аҳамият касб этмоқда.

Айни вақтда тумандаги иқтисодий комплекс ташкилотлари ўзаро ҳамкорликда тумандаги деҳқон бозорида қишлоқ хўжалиги масҳулотлари сотуви билан шуғулланаётган фуқаролар, тикувчилик, аҳоли уйларини таъмирлаш, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш каби фаолият турлари,  шунингдек, сартарош ва нонвойлар ҳисобга олинмоқда. Шу билан бирга уларни мобил иловадан фойдаланиб, давлат рўйхатидан ўтишлари учун давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Туманда қишлоқ хўжалиги масҳулотлари сотуви билан шуғулланаётган ҳамда сартарош фуқаролар мобил илова орқали давлат рўйхатидан ўтказилди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page