Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан 2020 йил июнь-август ойлари бутун мамлакатимиз бўйлаб “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида тадбирлар ташкил этилмоқда
@SirdaryoГулистон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини амалга ошириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар муаммоларини ўрганиш, ҳал этиш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, “Маданият”, “Маънавият”, “Улуғ йўл” маҳаллаларида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонлари таъмирланмоқда ва ушбу хонадонларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, сектор раҳбари Ж.Раджабов томонидан камбағал оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.
Гулистон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати