Туркиялик парапланчи телевизор кўриб диванда парвоз қилди (видео)

Туркиялик парапланчи телевизор кўриб диванда парвоз қилди (видео)

@Sirdaryo
Фото: «Xabar.uz»

Измирлик парапланчи осмонда ўзига қулайлик яратиш учун парапланига диван, торшер ва телевизорни ҳам жойлади, дея хабар берди «Xabar.uz».

29 ёшли Ҳасан Кавал осмонда кичик меҳмонхона яратиш ниятини амалга оширди. У парапланига қизил диван, торшер ва телевизорни ўрнатди. Ҳасаннинг касби — парапландан фойдаланишни ўргатиш. У ҳавода ўзини қушдек енгил ҳис қилади.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Ҳамкасблари мини-меҳмонхонани тоғдан учириб юборишга ёрдамлашворишган холос. Кейин у «Gopro» экшн-камераси ёрдамида парвозини видеога муҳрлади. Кадрларда унинг чипс еб, газ сув ичаётганини, телевизорда мультфильм томоша қилаётганини кўриш мумкин.

Видео: «Xabar.uz»

Парвоз қандай бошланган бўлса, шундай ажойиб тугади. Ҳасаннинг сўзларига кўра, бу трюк одамлар парапланда парвознинг хавфсизлигига ишонч ҳосил қилиши ва уни ўрганишдан қўрқмаслиги учун тайёрланган.

Report Page