Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан «Футбол» бўйича вилоят биринчилиги спорт мусобақаси ташкил этилди

Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан «Футбол» бўйича вилоят биринчилиги спорт мусобақаси ташкил этилди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Сирдарё вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Фото: Сирдарё вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Фото: Сирдарё вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Юртимиздада “30 июнь – Ёшлар куни” муносабати билан жорий йилнинг  2 июль куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг  ўйингоҳида Сирдарё вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ёшлари ва унинг қуйи тизимлари шахсий таркиби ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси шахсий таркиби ўртасида шахсий таркибнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш, ходимлар ўртасида спортни янада ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида, спортнинг «Футбол» тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Фото: Сирдарё вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Фото: Сирдарё вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Фото: Сирдарё вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Фото: Сирдарё вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Сирдарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳамда Футбол федерацияси Сирдарё вилоят бўлимининг ташаббуси билан ўтказилган спорт мусобақасида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қуткарув отряди ҳамда барча шаҳар ва  туман Ёнғин хавфсизлиги бўлим(бўлинма)лари шахсий таркибидан ташкил топган жами 15 та жамоалар ўзаро куч синашдилар. Жамоаларнинг ўйинлари қуръа ташлаш натижаларига кўра аниқланди.

Фото: Сирдарё вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Фото: Сирдарё вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
Фото: Сирдарё вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Мусобақа қизғин ва кўтаринки руҳда ўтказилиб, якуний натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида 3-ўринни Сирдарё вилояти Ёнғин хавсизлиги бошқармаси жамоаси, 2-ўринни Гулистон шаҳар 1-ҲЁХҚ жамоаси ҳамда фахрли 1-ўринни Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қуткарув отряди жамоаси қўлга киритди.

Фото: Сирдарё вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Мусобақа якуни бўйича ғолиблар қимматбаҳо эсдалик совғалари ва кўчма кубок билан тақдирландилар.

 Сирдарё вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати

Report Page