Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашининг қарори билан “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғинини бўлиш йўли билан янгидан маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилади

Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашининг қарори билан “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғинини бўлиш йўли билан янгидан маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилади

Sirdaryo Xabarlari
Фото: ЎзА

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси порталида Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашининг ““Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғинини бўлиш йўли билан янгидан маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

1. “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғинини учга бўлиш йўли билан янгитдан маҳаллалар фуқаролар йиғинларини тузиш, уларнинг чегараларини белгилаш ва ном бериш тўғрисидаги шаҳар маҳалла фуқаролар йиғинининг илтимосномасига асосан шаҳар ҳокими томонидан киритилган таклифи маъқуллансин.

2. “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди ва аҳоли пунктлари учга бўлиниб, янгитдан ташкил этилаётган махаллаларнинг чегаралари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Фаолият кўрсатаётган “Баҳор” махалла фуқаролар йиғини номи аслича ўзгаришсиз, янгитдан тузилган маҳаллаларга “Ибратли” ҳамда “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғинлари номлари берилсин.

4. Шаҳар ҳокимлиги молия бўлими (Б.Хатамов) “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғинини бўлиш йўли билан янгидан ташкил этилаётган “Ибратли” ва “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғинига иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан белгиланган меъёрда штат бирликлари ажратилсин.

5. Шаҳар статистика бўлими (С.Хаитмаматов) ушбу қарорга мувофиқ аҳоли пунктларининг статистик кўрсаткичларига икки ҳафта муддатда зарур ўзгартиришлар киритсин.

6. Қарордан нусха географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича вилоят комиссиясига маълумот учун юборилсин.

7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг ижтимоий-маданий, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси Ж.Комилов ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш.Муҳаммадиевлар зиммаларига юклатилсин.

Таклиф киритиш учун

https://regulation.gov.uz/uz/document/4457

Report Page