Уч ҳафта давомида ​274622 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган​

Уч ҳафта давомида ​274622 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган​

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Тест синовларида иштирок этиш учун расман жорий йил 15 июндан рўйхатдан ўтиш бошланган эди. 

ЎзАнинг хабарига кўра, ўтган уч ҳафта давомида республикамизда 70 та олий таълим муассасалари ва филиалларига ўқишга кириш учун жами 274622 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. Бу ҳақида Давлат Тест Маркази хабар бермоқда. Шундан 230217 нафари кундузги, 1704 нафари кечки ва 42701 нафари сиртқи таълим турида ўқиш истагини билдирган.

Фото: ЎзА

Аввалроқ ОТМда рўйхатдан ўтган абитуриентлар сонини онлайн кўриш имконияти яратилгани ҳақида хабар берилган эди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан qabul.dtm.uz манзилида абитуриентлардан тушган аризалар сонини йўналишлар ҳамда тиллар кесимида онлайн кўриш имконини берувчи сайт ишга туширилган. 

Бунда абитуриент ОТМда йўналишни танлаганида қуйидаги маълумотлар акс этади: 

- Қабул режаси;
- Биринчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Иккинчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Учинчи йўналиш сифатида танлаганлар сони;
- Биринчи сифатида танлаганлар бўйича танлов кўрсаткичи. 

Эслатиб ўтамиз, Олий таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёни 15 июльга қадар давом этади. Давлат Тест маркази вакилларининг таъкидлашича, жорий йилда 1,5 миллион нафарга яқин абитуриент ҳужжат топшириши кутилмоқда.

Report Page