Дунё сизга зор бўлди

Дунё сизга зор бўлди

@Sirdaryo
Абу Али ибн Сино (980-1037)

Бўлсада қанча олим,
Замонавий имконият,
Тождор ёв балосидан 
Чуқур ўйда инсоният.

Қайда қолди, заррадан  
Ўқ - қиронни топганлар,
Ядро - атомни ёриб,
Нейтронни топганлар.

Қайда Синони ўқиб,
Мўмай Нобель олганлар,
Тиббиётда тенги йўқ
Даҳо бўлиб қолганлар.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Ажабки... йўқ бўлса-да,
Микроскоп, УЗИ кўзи.
Лек даво топар эди,
Синонинг ёлғиз ўзи.

Бугун минглаб қўлларда
Ўша тиббий қонуният.
Ўқимоқда Тиб илмин,
Нажот излаб инсоният.

Дейман: “Сино бобожон!
Дунё сизга зор бўлди,
Бир заррага бас келмай,
Олим оти хор бўлди”.

P.S. Дунёда коронавирус билан зарарланганларнинг умумий сони 11 744 397 нафарга, вафот этганлар 540 764 нафарга етди. Лекин бу офатга ҳали даво топилгани йўқ.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ

Report Page