2020 йил 7 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10670 (+83) нафарни ташкил этмоқда

2020 йил 7 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10670 (+83) нафарни ташкил этмоқда

@Sirdaryo
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Янги касалланиш ҳолатларининг 23 нафари Тошкент вилоятида (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида), 18 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 14 нафари аҳоли орасида), 15 нафари Бухоро вилоятида, яна 15 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 12 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 59 нафар, Қашқадарё вилоятида 54 нафар, Жиззах вилоятида 6 нафар, Бухоро вилоятида 2 нафар, жами 121 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб юртимизда 6811 (+121) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (63 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3819 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Report Page