Пандемия→ карантин → исрофгарчилик → шукроналик...  

Пандемия→ карантин → исрофгарчилик → шукроналик...  

@Sirdaryo
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Шу ва шу каби масалалар юзасидан вилоят ҳокими ўринбосари Иркин Муминов бошчилигидаги маъсулларнинг Янгиер шаҳрига кўчириб келтирилган фуқаролар билан бўлиб ўтган мулоқоти давомида батафсил тўхталиб ўтилди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Mаълумки Сардоба тошқини натижасида 2 минг нафардан зиёд фуқаролар шаҳримизга эвакуация қилиниб, таълим муассасалари ётоқхоналарига жойлаштирилган эди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Бугунги кунга келиб шаҳарда фақатгина 3 та (Гулистон Давлат Университети Педагогика факультети, Педагогика ва Тиббий коллежлари) таълим муассасаларига жойлаштирилган 550 нафардан зиёд фуқаро истиқомат қилмоқда.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Маъсулларнинг фуқаролар билан учрашуви аввалида улар учун яратилган шарт-шароитлар, озиқ-овқат таъминоти ва муассасаларда жорий этилган карантин тартибига қай даражада амал қилинаётганлиги кўздан кечирилди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Сўнгра фуқаролар билан тўғридан тўғри мулоқотга киришилди.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Мулоқотда сўз олган шаҳар бош имом-хатиби Ҳидоятилло Исаев "Инсон қўлидаги неъматларга шукур қилар экан, неъматлар зиёда бўлиб боравериши. Нолиш, инкор қилиш ила қўлидаги неъмат ҳам йўқ бўлишлиги. Аллоҳ таоло бандаларига мислсиз неъматларни ином этганлиги, фақатгина бир талаб, ана шу неъматларга шукр қилиши лозимлиги" ҳақида тўхталиб ўтди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Шунингдек, йиғилганларга бугунги кунда тошқин оқибатларини бартараф этиш, талофат етган ҳудудларда олиб борилаётган кенг кўламли таъмирлаш ва тиклаш ишлари хусусида ҳам маълумотлар берилди.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Report Page