Шукроналик- инсон зийнати

Шукроналик- инсон зийнати

Sirdaryo_uz
Sirdaryo_uz

2020 йил 7 июль куни вилоят ҳокими ўринбосари И.Муминов, вилоят бош имом-хатиби Ҳ.Зокиров ва вилоят санитария эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори ўринбосари И.Атажановлар иштирокида “Сардоба” сув омборидаги тошқин туфайли Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидан вақтинча яшаш учун Гулистон Олимпия заҳиралари спорт мактабига кўчирилган аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди. Олимпия заҳиралари спорт мактабида аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар ва қулайликлар билан танишиб, исрофгарчиликларни олдини олиш, давлат томонидан кўрсатилаётган ғамҳўрликларга шукроналик келтириш, сабрли бўлиш, тошқиндан талофат кўрган ҳудудларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари юзасидан тушунчалар берилди.

Sirdaryo_uz

Шунингдек, карантин талабларига қатъий риоя қилиш, касаллик тарқалишини олдини олиш ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқлиги, бундай мураккаб вақтда бирлашиб, ҳамжихатликда ва бамаслаҳат иш ташкил қилиниши лозимлиги таъкидланди.


Report Page