МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

@Sirdaryo
Фото: Вилоят сайлов комиссияси

2019 йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтди.

“Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” эзгу ғоясини ўзида ифода этган сайловлар Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган янги Сайлов кодекси асосида мутлақо янгича руҳда ўтди. Сайловларда иштирок этган 5 та партияга тенг имкониятлар яратилди. Ислоҳотларга ҳамоҳанг халқимиз фаоллиги ҳам кузатилди.

Сирдарё вилоятида сайловлар очиқлик, ошкоралик, қонунийлик ва адолатлилик каби демократик принципларга қатъий амал қилган ҳолда ўтганлиги сайлов кампаниясига юқори савияда тайёргарлик кўрилганига асосдир.

Фото: Вилоят сайлов комиссияси

HUMO bilan Misrga sayohat qiling!

Фото: Вилоят сайлов комиссияси

Адлия бошқармасида ташкил этилган тадбирда вилоят сайлов комиссияси раиси, котиби ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 4 та округ сайлов комиссиялари раислари Марказий Сайлов комиссияси томонидан қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.

Фото: Вилоят сайлов комиссияси
Фото: Вилоят сайлов комиссияси
Фото: Вилоят сайлов комиссияси

“Энг катта ютуғимиз - бўлиб ўтган сайловларда сайлов қонунчилиги қўпол тарзда бузилганлиги ҳолатлари аниқланмади ва натижада вилоятимиздаги ҳеч бир сайлов округида такрорий сайлов ўтказилмади. Бу борада Марказий Сайлов комиссияси томонидан сайлов комиссиялари аъзолари учун ташкил этилган 4 ойлик ўқув курслари ушбу сиёсий тадбирни юқори савияда ўтишига хизмат қилди”, - дейди вилоят сайлов комиссияси раиси Жамшидхон Нуритдинов.

Фото: Вилоят сайлов комиссияси

Тадбирда Марказий Сайлов комиссияси аъзоси Адхам Ибадуллаев ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари Э.Муминов иштирок этди.

Сирдарё вилоят сайлов комиссияси

Report Page