sv

sv


“Call-center”га  мурожаатлар тушиши давом  этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармони ҳамда ДБҚнинг 2020 йил

20 мартдаги 50-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, юкларни чегара божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларнинг узлуксиз божхона расмийлаштирувини, шунингдек экспорт ва импорт қилинаётган товарларга рухсат берувчи ҳужжатларнинг берилишини тезлаштириш бўйича Сирдарё вилояти божхона бошқармасида жорий йил 23 мартдан бошлаб “Call center” ташкил этилган эди.

 Бугунги кунда ушбу “Call-center”га бириктирилган масъул божхона ходимлари томонидан 24 соат давомида юридик ва жисмоний шахсларнинг  мурожаатлари қабул қилинмоқда.

Жорий йил 6 июль холатига “Call-center” орқали жами 171 та, шундан чегара  йўналиши  бўйича  78 та  ва  ТИФ йўналиши бўйича 93 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг барчасига сертификатларни олиш, божхона тўловларини тўлаш, экспортга тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг базавий нархлари, божхона чегараси орқали импорт юкларни олиб кириш ва хозирги кунда чет элда қолиб кетган фуқаролар томонидан қайси чегара божхона постлари орқали кириш юзасидан қисқа фурсатларда зарур маслаҳатлар берилиб, тегишли ташкилотлардан олинадиган ва божхона расмийлаштируви учун тақдим этиладиган сертификатларни олишда тезкорлик билан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Таъкидлаш лозимки, келиб тушган мурожаатларнинг аксариятига мутахассислар  томонидан  қисқа  фурсатларда  зарур маслаҳатлар берилиб, турли хил ташкилотлардан олинадиган ва божхона расмийлаштируви учун тақдим этиладиган сертификатларни олишда дойимий амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Божхона соҳаси билан боғлиқ хар қандай мурожаатлар юзасидан бошқармада ташкил этилган “Call-center”нинг (67) 225-48-48 рақамига қўнғироқ қилишларингиз мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Report Page