Жиззах шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинди
@SirdaryoБу ҳақда Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан хабар берилган.
"Сўнгги кунларда Жиззах шаҳрида коронавирус инфекциясининг кўпайганлиги ҳақида хабар берган эдик. Шу муносабат билан ҳудудда вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида йўлланма асосида шаҳар ҳокими А.Шукуров топшириғи билан ҳокимлик ҳодимлари covid-19 тестидан ўтказилди.
HUMO bilan Misrga sayohat qiling!
Ўтказилган тест натижаларига кўра Жиззах шаҳар ҳокимлиги ҳодимлари ва раҳбариятидан коронавирус инфекцияси аниқланмади. Аммо “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш маркази” Жиззах шаҳар бўлимининг 1 нафар ҳодимида covid-19 инфекцияси аниқланганлиги сабабли “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш маркази” Жиззах шаҳар бўлими ва шаҳар ҳокимлиги биноси карантинга олинди.
Айни пайтда ҳокимлик ҳодимлари ўз ишларини масофадан туриб давом эттиришмоқда.
Ўзингиз ва оилангизни асранг.Карантин қоидаларига амал қилинг!", - дейилади хабарда.