Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари

Онлайн-аукционларнинг ҳафта натижалари

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Жорий йилнинг 1-5 июл кунлари “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукционсавдоларида бошланғич нархи 1 сўмга тенг қийматдаги 6 та бўш турган давлат мулки объектлари, 131 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича 66 та объект сотилди.

Давлат мулки объектлари

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармалари томонидан ушбу ҳафтада “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион савдоларида бошланғич нархи 1 сўм қилиб белгиланган бўш турган 6 та давлат мулки объекти 2 млрд 650 млн. сўм инвестиция киритиш, 51 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 39,0 млн. сўмга сотилди.

2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади.

Фото: ЎзА

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқ

Ер ресурслари бўйича электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафтада жами 131 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ 179 млрд. 792,66 млн. инвестиция киритиш ва 937 данортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 3 млрд 156,21 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 95 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ электрон онлайн-аукционсавдоларига чиқарилди.

Фото: ЎзА

Суд ҳужжатларини ижро этиш бўйича

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича бўлиб ўтган электрон онлайн-аукционларда ушбу ҳафта жами 66 та объект 7 623,5 млн. сўмга сотилди. Ҳафта давомида 66 та объект электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Фото: ЎзА

Дарё ўзанлари тозалаш яъни қум шағал қазиб олиш

Ушбу ҳафтада ягона электрон савдо майдончасида дарё ўзанларини тозалаш лойиҳалари бўйича ҳам юқори кўрсаткичлар қайд этилди. Жумладан ҳафта давомида жами 5 та бошланғич нархи 1млрд.985,3 млн. сўмдан 2 млрд107 млн. сўмга сотилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида хозирги кунда 53 та бошланғич нархи 21 млрд. 420 млн сўмлик дарё ўзанларини тозалаш лойихалариэлектрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Металл қазиб олиш хуқуқи

Ҳафта давомида жами 9 табошланғич нархи 67 млн 500 минг сўмлик, қимматбахометалларни қазиб олиш хуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида хозирги кунда 34 табошланғич нархи255 млн.сўмлик қимматбахо металларни қазиб олиш хуқуқи электрон онлайн-аукцион савдоларида реализация қилиш учун жойлаштирилган.

Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали кузатиб боринг!

“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК PR хизмати

ЎзА

Report Page