Сардобадаги тошқиндан жабр кўрган аҳоли қачон ўз уйига тўлиқ кўчиб ўтади?

Сардобадаги тошқиндан жабр кўрган аҳоли қачон ўз уйига тўлиқ кўчиб ўтади?

@Sirdaryo
Фото: Aniq.uz

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда “Сардоба” сув омборидаги тошқин туфайли Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманлари ҳудудлардаги ичимлик ва оқава сув тизимларига, кўп квартирали уйларга етказилган зарарни бартараф этиш бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

Aniq.uz'нинг ёзишича, брифингда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Алипошша Аҳмедов томонидан маълумот берилган.

Қайд этилишича, тасдиқланган тармоқ жадвалларига асосан талофат кўрган ҳудудларда, ичимлик ва оқава сув объетларини қайта тиклаш ишлари жорий йилнинг 1 августига қадар, кўп квартирали уйларга етказилган зарарни бартараф этиш бўйича ишлар 1 сентябрга қадар якунланиши кўзда тутилган.

Уй-жой коммунал хизмат вазирлиги томонидан ўтказилган хатлов натижаларига кўра Сардоба туманидаги “Юртдош”, “Қўрғонтепа” ва “Дўстлик”, Оқолтин туманидаги “Саховат”, “Навоий” ва Мирзаобод туманидаги “Навбаҳор” маҳаллаларида жойлашган 148 та (1 738 та хонадон) кўп квартирали уйлардан 107 та кўп квартирали уйлар (1 176 та хонадон) талофат кўрган. Бундан, хатлов натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатномаларга кўра, 63 та уйлар яроқсиз ҳолатда (Сардоба туманида 63 уй, 648 та хонадон), 44 та уйлар капитал таъмирлаш орқали қайта тикланади.

Капитал таъмирлаш орқали қайта тикланиши кўзда тутилган 44 та кўп квартирали уйлардан: Оқолтин тумани “Саховат” маҳалласида 20 та уй - 360 та хонадон, Мирзаобод тумани “Навбаҳор” маҳалласида 11 та уй - 132 та хонадон, Сардоба тумани “Юртдош” ҳамда “Қўрғонтепа” маҳаллаларида 13 та уй - 180 хонадон жойлашган.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling!

Ҳисоб китобларга кўра, кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш ва уларнинг туташ ҳудудини тиклаш ва ободонлаштириш учун жами 31,7 млрд. сўм маблағ талаб этилади. Хусусан, 44 та кўп квартирали уйларни таъмирлаш учун 25,8 млрд. сўм ва ободонлаштириш ишларига 5,9 млрд.сўм сарфланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.2020 йилдаги Ф-5569-сонли фармойишига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида 2020 йилда 2 июнь куни ўтказилган йиғилиш баёнига мувофиқ фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун республика бюджетидан вилоят бюджетига ажратилган маблағлар ҳисобидан 44 уйларни таъмирлаш ва туташ ҳудудларини ободонлаштиришга рухсат берилди. 

Бугунги кунда талофат етган ҳудудлардаги кўп квартирали уйларни таъмирлаш ва туташ ҳудудларини ободлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Ушбу капитал таъмирлаш ишлари 3 та қурувчи ташкилоти (“Бегзодшер қурилиш бирлашмаси” МЧЖ, “Вайт голден” МЧЖ, “Сангзор мега план” МЧЖ) ҳамда Сирдарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳузуридаги “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУК томонидан амалга оширилмоқда.

6 июль ҳолатига таъмирланиши кўзда тутилган 44 та кўп квартирали уйлардан ҳозирги кунда 25 та уйнинг том қисми тўлиқ таъмирдан чиқарилди, 29 та уйнинг фасад қисмини таъмирлаш ишлари якунланмоқда. 12 та уйнинг ички қисмида пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда, 26 та уйнинг ертўла қисми лой ва балчиқлардан тозаланди.

Шу билан бирга 44 та кўп қаватли уйларнинг туташ худудларини ободонлаштириш мақсадида хозирда 15 та болалар майдонча, 19 та тандирхона, 14 та хожатхона, 3330 метр ирригация тизими (лотоглар) ўрнатиш, 9015 м² уй олди қисмидаги йўлакларни таъмирлаш, 88 та тунги ёритиш тизими ўрнатиш хамда 14 та автотураргох қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳозирги кунда сув тошқини сабабли талофат кўрган 44 та кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи аҳолидан яшаш шароитлари қайта тикланган 55-60 фоиз аҳоли ўз уйларига кириб яшамоқда.

1 сентябрга қадар таъмирлаш ишлари якунланиши билан босқичма-босқич қолган аҳоли ўз уйларига қайтарилади.

Ичимлик сув ва оқава сув тизимини қайта тиклаш ва ривожлантириш бўйича:

Талофат кўрган ҳудудлардаги ичимлик сув ва оқава сув таъминоти тизимини қайта тиклаш ва ривожлантириш ишларига Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Узбеккоммуналлойиҳақурилиш” ДУК, “Коммунхизмат” агентлиги, Ичимлик сув таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниргинг компанияси, ҳудудий уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда “Ўзсувтаъминот” АЖ ва “Сирдарё сув таъминоти” МЧЖнинг мутахассислари жалб этилган.

Бугунги кунда, талофат кўрган ҳудудларда ичимлик сув ва оқава сув объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларига 3 та пудратчи-қурувчи ташкилотлар жалб этилган.

Объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун жами 80 дан ортиқ автомобиль ва махсус техника, 270 нафардан зиёд малакали муҳандис-қурувчилар ва ишчи ходимлар сафарбар этилган.

Барча лойиҳалар бўйича лойиҳа-смета хужжатлари вазирлик ҳузуридаги “Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш” ДУК томонидан ишлаб чиқилган. Барча ишлар Ичимлик сув таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниргинг компанияси буюртмачилигида амалга оширилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 294-сон қарорига асосан ичимлик сув объектларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун 65,6 млрд.сўм, янги қуриладиган кўп квартирали уйларнинг ичимлик ва оқова сув объектларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун 64,2 млрд. сўм жами 129,7 млдр сўм ажратилиши белгиланган. Ушбу маблағлар ҳисобидан Сардоба Оқолтин ва Мирзаобод туманларида жами 16 та объектда 104,5 км ортиқ ичимлик сув, 15,0 км оқова сув тармоғи, 7 та сув иншоотлари, 4 та оқова сув тозалаш иншооти ва оқова сув ҳайдаш насос станцияларини қуриш ҳамда реконструкцияси ва 681 та бошкарув ва узатув колодецларини ўрнатиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

5 июль ҳолатига Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 294-сон қарорига асосан талофат оқибатларини бартараф этиш учун ажратилган 129,7 млрд. сўм. маблағдан 37 млрд. сум қурувчиларга тўлаб берилган.

Ичимлик сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ишлар 70-75 фойизга бажарилган бўлиб, 15 июлгача ушбу ишлар тўлиқ якунланади ва талофат кўрган ҳудудлардаги ичимлик сув тизими тўлиқ тикланади. 5 июлдан бошлаб ичимлик сув тизимини қуриш ва реконструкция ишлари якунланган аҳоли пунктларига синов тариқасида босқичма-босқич ичимлик сув етказилиши бошланди.

Жумладан:

Сардоба тумани “Қўрғонтепа” МФЙ ҳудудидаги ичимлик сув тармоқларини реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида бугунги кунга қадар 11 км магистрал ва ички тармоқ ётқизилган, қолган 5,8 км тармок ётқизиш ишлари 15 июль кунига қадар тугатилади ва 530 та хонадон тўлиқ ичимлик сув билан таъминланади.

“Юртдош” МФЙ ҳудудидаги ичмлик сув тармоқлари қурилиши” лойиҳаси доирасида бугунги кунга қадар 3,6км масофада ичимлик сув тармоғини тортиш ишлари бажарилди. Қолган 3,4 км тармоқ 10 июлга кадар тўлиқ тугатилади ва аҳолига сув берилади.

“Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги ичмлик сув тармоқлари қурилиши” лойиҳаси доирасида Бугунги кунга қадар 3,6 км тармоқ тортилди ва 4та футляр 4та колодец ўрнатилди, 10 июлга қадар ишлар тўлиқ тугатилади ва аҳолига сув берилади. “2-сув кўтариш насосидан (Чўлқувар) Юртдош МФЙ” гача магистрал сув тармоқ қурилиши” лойиҳаси доирасида бугунги кунгача 6,5 км масофада ичимлик сув тармоғи ётқизилган, қолган 0,8 км ҳафта якунига тугатилади.

Оқолтин тумани “Шодлик” МФЙ ҳудудида ичимлик сув иншооти ва ичимлик сув тармоклари қурилиши ва реконструкцияси” лойиҳаси доирасида Бугунги кунда ичимлик сув иншооти ҳудудини тозалаш ишлари якунланган, насос станцияси насослари янгиланган, девор тусиклар яроқсизлари янгисига алмаштирилган ҳамда 137 та колодецлар монтаж қилинди, 3,2 км қувурлар тортилди. Тизим синовдан ўтказилгандан сўнг ҳафта якунига яҳолига ичимлик сув етказилади.

“Садвин” МФЙ ҳудудида ичимлик сув тармоқлари қурилиши ва реконструкцияси” лойиҳаси доирасида бугунги кунга қадар 15,5 км масофада тармоқ тортилган бўлиб аҳолига тест режимида сув етказилмоқда. Тармоқлар синовдан ўтказилгандан сўнг 10 июлгача 100% аҳоли сув билан таъминланади.

“Ниҳол” МФЙ худудида ичимлик сув иншооти ва ичимлик сув тармоклари қурилиши ва реконструкцияси” лойиҳаси доирасида 3,1 км масофада қувир тортилган бўлиб аҳолига тест режимида сув етказилмоқда. Тармоқлар синовдан ўтказилгандан сўнг 10 июлгача 100% аҳоли сув билан таъминланади.

“Саховат” МФЙ худудида ичимлик сув тармоклари қурилиши ва реконструкцияси” лойиҳаси доирасида насос станцияси реконструкция қилинди ва 3 дона янги насос ускунаси ўнатилди.

Натижада аҳолига сув етказиб берилмокда. Шу билан бирга талофат кўрмаган аммо ичимлик сувини узоқ йиллардан буён ташиб истеъмол килиб келаётган аҳоли хонадонлари ҳам ичимлик сув билан таъминланди.

“Учтом” МФЙ худудида ичимлик сув иншооти ва ичимлик сув тармоклари қурилиши ва реконструкцияси” лойиҳаси доирасида бугунги кунда насос станциясини таъмирлаш ишлари тугатилди. 3,0 км масофадаги магистрал сув қувури қайта тикланди ва синовдан ўтказилди. 2км масофада ички тармоқ тортилган ва ҳафта якунига ишлар тўлиқ якунланади ва аҳолига сув етказилади. 

Мирзаобод тумани “Навбаҳор” МФЙ ҳудудида ичимлик сув иншооти ва ичимлик сув тармоқлари қурилиши ва реконструкцияси” лойиҳаси доирасида 12 км магистрал ва ички тармоқлар тортилди, 12 та колодец қайта тикланди. Ушбу ҳудуда ҳам талофат кўрмаган аммо олдин сув билан таъминланмаган кўчаларга сув қувирларини тортиш ишлари қўшимча амалга оширилмоқда.

“Балиқчи” МФЙ ҳудудида ичимлик сув иншооти ва ичимлик сув тармоқлари қурилиши ва реконструкцияси” лойиҳаси доирасида бугунги кунда сув олиш иншоатида ишлар тўлиқ тугатилган.

Магистрал 5,0 км тармокдан 2км магистрал тармоқ тортилган, қолган 3км тармоқ ҳафта якунига қадар тугатилади.

Марказлашган ичимлик суви тизимини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланмаган аҳоли пунктларига 50 дан ортиқ махсус сув ташиш транспортлари ёрдамида ичимлик сув етказиб берилиши давом эттирилмоқда.

Қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари каринтин шароитида жорий этилган қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилган.

Report Page