"Яшил чироқ" мусобақасининг вилоят босқичи ғолиблари Сурхондарёга жўнаб кетишди.
@SirdaryoАввал хабар берганимиздек, "Яшил чироқ" мусобақасининг вилоят босқичи ғолиблари Республика босқичида иштирок этишга тайёргарлик кўрилаётган эди.
Мавзуга доир: “Яшил чироқ” мусобоқаси Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди
Сирдарё вилоят ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабар беришича, Боёвут тумани 40-умутаълим мактаби ўқувчилари Республика миқёсида ўтказилаётган "Яшил чироқ" мусобақасида қатнашиш учун куни кеча Сурхондарё вилояти Узун туманига жўнаб кетишди.
Ҳурматли Сирдарёликлар, уларнинг мусобақада фахрли ўринни эгаллашлари учун омад тилаб қолайлик.