Янгиер шаҳарига коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар яна бир бор муҳокама этилди

Янгиер шаҳарига коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар яна бир бор муҳокама этилди

@Sirdaryo
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига қараганда мамлакатимизда коронавирус инфекциясини юқтириб олганларнинг сони жорий йилнинг 6 июль ҳолатига 10 минг нафардан ошган. Энг ёмони, кейинги пайтда касаллик аҳоли орасида қайд этилаётгани ва уларнинг рўйхатида сирдарёликларнинг ҳам борлигидир.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Янгиер шаҳар Cанитария-эпидемиологик осойишталик маркази, Фавқулотда вазиятлар бўлими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан шаҳарда коронавирус инфекциясини тарқаб кетишини олдини олиш борасида барча зарурий эпидемиологик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Аммо, фуқаролар томонидан карантин талабларига бефарқлик билан қараш, шахсий гигиена қоидаларига риоя этилмаслик, мақсадсиз юришлар оқибатида аҳоли орасида коронавирус инфекциясининг тарқаб кетиш хавфи кучайиб кетмоқда. Мухтасар қилиб айтганда, айни вазият аҳоли орасида тарғибот ишларини кучайтириш ва жамоат жойларини дезинфекциялашни ҳар қачонгиданда кучайтириш кераклигини кўрсатмоқда.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Юқоридагиларда келиб чиқиб, бугун шаҳар ҳокимлигида И.Хўжаев бошчилигида аппарт йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шаҳарга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида олиб борилаётган ишларга яна бир бор тўхталиб ўтилди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Кўряпсизлар, салгина жилов қўйиб юборилган жойларда қандай оқибатлар бўлмоқда. Менинг кўчамда, менинг маҳалламда, бизнинг шаҳримизда йўқ дейдиганлар хато қилади. Ўтиб кетади бу кунлар. Лекин ҳозир темир интизом билан ишласак, натижа албатта биз кўзлагандек бўлади», деди шаҳар ҳокими И.Хўжаев.
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Йиғилишда шунингдек, жамоат жойларида, маҳалла ва хонадонларда дезинфекция ишларини мунтазам давом эттириш лозимлиги, барча корхона ва ташкилотлар ҳар ҳафтада ўз ходимларини тизимли равишда тиббий кўрикдан ўтказиб туриши, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини кучайтириш зарурлиги қайд этиб ўтилди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Жойларда бу чора-тадбирларнинг ижросини таъминлаш мақсадида бугундан ишлар бошлаб юборилди.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling!✈️

Хусусан, шаҳардаги "Обод юрт" маҳалла фуқаролар йиғинининг Янги аср, А.Темур, Пахтакор, Баҳор кўчаларида, З.М.Бобур номли маҳалла фуқаролар йиғинининг Бобуршох, Янги аср кўчаларида, "Шодлик" маҳалла фуқаролар йиғинининг А.Навой, Янгиер, Э.Низомов кўчаларида ҳамда Янгиер дехқон бозори ва Янгиер автошохбекатида профилактик дезинфекция ишлари ўтказилди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Шунингдек, жамоат жойларида, Сардоба талофати оқибатида кўчириб келтирилган аҳоли жойлаштирилган ётоқхоналарда, ҳар бир маҳалла ва корхона-ташкилотларда хавфсизлик ва санитария қоидаларига тўла амал қилиш борасида кенг қамровли тушинтириш ишлари олиб борилди.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Шу ўринда азиз ҳамшаҳарларимизга яна бир марта катта илтимос билан мурожаат қилмоқчимиз.

Ўзларингни сақланглар, ўзларингга эътибор беринглар. Фарзандларингни, қўшниларингни, оилаларингни, ота-оналарингни ўйланглар. Агар ўзларингга эътибор бермасаларинг, огоҳ бўлиб, тиббиёт ходимларининг айтганларини қилмасаларинг, қаттиққўллик, интизом, тартиб бўлмаса, бу касалликни осонлик билан енга олмаймиз. Шуни таъкидлашдан чарчамаймизки, касалликни шаҳримизга, маҳалламизга, уйимизга, оиламизга олиб кирмаслик учун энг аввало ўзимиз масъулмиз.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Report Page