Бизнес ҳамкорлар ўртасида шаффоф муносабатни юритишга хизмат қилади

Бизнес ҳамкорлар ўртасида шаффоф муносабатни юритишга хизмат қилади

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ДСБ

Мамлакатимиз солиқ тизимида замонавий ахборот коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланилаётганлиги тадбиркорлик субъектларига кўплаб қўлайлик ва имкониятлар тақдим этмоқда.

Хусусан, ҳисобварақ-фактуралар, ишончнома, бажарилган ишлар далолатномаси, товар-транспорт юкхати ва бошқа ҳужжатларни электрон тарзда шакллантириш имконияти шулар жумласидандир. Ҳозирги пайтда юртимизда 18 та электрон ҳисобварақ-фактура (ЭҲФ) оператори хўжалик юритувчи субъектларга хизмат кўрсатяпти.

- Электрон ҳисобварақ-фактураларидан тизими, айниқса, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари орасида тобора оммалашиб бормоқда, - дейди Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари Аброр Кенжаев. -  Хусусан, 3457 та қўшилган қиймат солиғи тўловчиларининг 3304 таси ёки 95,6 фоизи ўз фаолиятида ушбу тизимни фаол қўллаяпти. Бу эса ҳужжат айланишининг тезкорлигини, солиқ ҳисоботларини ўз вақтида юборилишини таъминлашга хизмат қилмоқда.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling!✈️

- 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, корхонамиз 345 та ЭҲФ дан фойдаланиб, 22 миллиард 372 миллион сўмлик ҳисоб-китобларни амалга оширди, - дейди “Малик шаробсавдо” масъулияти чекланган жамияти ҳисобчиси Бахтиёр Ҳакимов. - Мазкур тизимнинг солиқ тўловчиларга афзалликлари жуда кўп. Масалан, электрон ҳисобварақ-фактуралар бизнес ҳамкорлар ва солиқ идоралари билан шаффоф сиёсатни олиб боришга хизмат қилади. Хато ва камчиликлардан максимал ҳимоя қилади.

Ҳозир вилоятимизда 9700 дан зиёд юридик шахс ва 1039 дан ортиқ ЯТТлар ЭҲФ тизими фойдаланувчиси саналади. 10810 нафар тадбиркорлик субъектлари томонидан расмийлаштирилган ЭҲФларнинг умумий сони эса 115975 тани ташкил этади.

Эътиборли жиҳати, ушбу ҳужжатларнинг ҳар бири ЭҲФ операторларининг маълумотлар базасида камида 5 йил, шунингдек, роуминг операторида 10 йил давомида хавфсиз сақланади. Янги тизимнинг солиқ тўловчилар учун қулай ва ишончли кўмакчи эканининг ўзига хос исботидир бу.  

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати

Report Page