Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлигига яна бир гуруҳ махсус техника берилди

Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлигига яна бир гуруҳ махсус техника берилди

@Sirdaryo
Фото: Сув хўжалиги вазирлиги

2019 йил 5 июль куни Европа Иттифоқи ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) қўшма «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастурининг биринчи «Сув хўжалиги ва ресурсларини бошқаришнинг миллий доиравий концепцияси» компоненти доирасида Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигига яна бир гуруҳ махсус техника берилди, бу ҳақда Сув хўжалиги вазирлиги «Дарё»га маълум қилди.

Хусусан, Наманган, Андижон, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларини техник имкониятларини яхшилаш мақсадида 6 дона кичик трактор, 6 дона дизель электрогенератор ва 6 дона насос агрегатор топширилди.

Фото: Сув хўжалиги вазирлиги

Мазкур маросимида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси раҳбарлари ва GIZ Халқаро ҳамкорлик жамияти вакиллари иштирок этди.

Фото: Сув хўжалиги вазирлиги

Маълумот ўрнида, 2018 йилнинг октябрь ойида сув хўжалик вазирлигига 6 дона экскватор ва 6 дона самосвал берилган.

Таъкидлаш жоизки, дастурнинг 2016—2020 йиллардаги мақсади қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдан иборат. Асосан, мамлакатда мазкур секторнинг иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, барқарор ва кўламли ўсишга қаратилиб, табиий ресурслар ҳамда экотизимларни барқарор бошқаришга ёрдам бермоқда.

Report Page