Янги тартиблар хақида 

Янги тартиблар хақида 

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

2019 йил 27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5755-сонли фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон билан айрим солиқ ва божхона имтиёзлари бўйича муҳим ўзгаришлар рўй берди.

Мамлакатимизда рақобатбардош ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тадбиркорликни ва соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва рағбатлантириш ҳамда ички бозорни сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга йўналтирилган солиққа тортиш ва божхона тариф тизимини тартибга солиш самарали тизимини шакллантириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Мамлакатимизнинг инвестициявий муҳитини янада яхшилаш, адолатли рақобат тамойилларини жорий этишни таъминлаш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш амалиётини тартибга  солиш  мақсадида 2019 йил 1 октябрдан бошлаб асбест, кўмир, ёғоч материаллари, ёғоч ва ундан тайёрланган буюмлар, углеводород хом ашёси, соя данаги, кунгабоқар ва кунжут уруғлари, мойли хомашё ва шакар хом ашёсига нисбатан қўшилган қиймат солиғидан шу жумладан импорт қилинганда ҳам имтиёзлар бекор қилинади, шунингдек 2019 йил 1 августга қадар божхона имтиёзларини бериш тартибини тубдан қайта кўриб чиқиш, қўшилган қиймат солиғидан имтиёз ўрнига 120 кунгача бўлган муддатга қўшилган қиймат солиғини тўлашни кечиктириш механизмларидан фойдаланиш ҳамда бошқа шунга ўхшаш бир қанча янги тартиблар белгиланди.

Шу муносабат билан қайд этиб ўтилган Фармонда назарда тутилган янги тартибларни кенг ахоли қатлами ҳамда тадбиркорларга етказиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш бўйича бошқарманинг барча Ташқи  иқтисодий  фаолият ва чегара божхона постларида, вилоят худудидаги мехнат жамоаларида ва ТИФ қатнашчилари ўртасида тизимли тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.  

     Мазкур тадбирларда кўтарилган масалалар тадбиркорларни бефарқ қолдирмаганлигини тадбир сўнггида бўлиб ўтаётган қизғин савол-жавоблардан ҳам билиш мумкин.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Report Page