Вилоятимиз божхоначилари томонидан «Нексия»да олиб кетилаётган сифати кафолатланмаган маҳсулотлар ва “Соbаlt”да олиб ўтилаётган 312 дона уяли қўл телефон аппаратлари тўхтатиб қолинди

Вилоятимиз божхоначилари томонидан «Нексия»да олиб кетилаётган сифати кафолатланмаган маҳсулотлар ва “Соbаlt”да олиб ўтилаётган 312 дона уяли қўл телефон аппаратлари тўхтатиб қолинди

@Sirdaryo
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида “Нексия” русумли автомашинасини тўхтатиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказишди.

Натижада, автомашина юкхонасидан фуқаро А.С.га тегишли бўлган  умумий қиймати 32,6 миллион сўмлик, 866 дона тегишли сифати кафолатланмаган парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Яна бир ҳолатда вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан фуқаро Р. О. бошқарувидаги “Соbаlt” русумли енгил автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Натижада ушбу автомашина салони ҳамда юкхонасида фуқаро Р.Д.га тегишли бўлган хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 5 турдаги, умумий қиймати қарийб 30,5 миллион сўмлик 312 дона уяли қўл телефон аппаратлари ва 141 дона уяли қўл телефон аппаратининг батарейкалари мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Report Page