Юртимизга вилоятимиз орқали ноқонуний юк автотранспортининг эҳтиёт қисмлари олиб кирилаётганлиги аниқланди

Юртимизга вилоятимиз орқали ноқонуний юк автотранспортининг эҳтиёт қисмлари олиб кирилаётганлиги аниқланди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Жорий йилнинг 01 июль куни СВББ “Сирдарё” чегара божхона пости орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга “DAF FT XF 105 460” русумли юк автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган Ўзбекистон фуқароси Б.Ф. билан оғзаки савол-жавоб қилинганидан сўнг, унинг бошқарувидаги юк автотранспорт воситасининг юк бўлинмаси (прицепи) холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва илгари фойдаланишда бўлган 8 хил турдаги умумий нархи 14.4 миллион  сўмлик бўлган юк автотранспортининг эҳтиёт қисмлари (10 дона “Камаз” ғилдираглари, 8 дона юк автотранспорт воситасининг олди рессори, 3 дона  юк автотранспорт воситасининг орқа рессори, 8 дона “Камаз” мотор галовкаси, 1 дона “Камаз” телечкаси (рессорни ушлаб турувчи, 1 дона “Камаз” чулоги (мостнинг корпуси), 1 дона “Камаз” олди балкаси ва 9 дона “Камаз” ғилдираги подшипниги товар-моддий бойликларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.02.2018 йилдаги ПҚ-3512-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2018 йилдаги 463-сонли ва 16.10.2018 йилдаги 828-сонли қарорларида белгиланган меъёр талабларини бузган ҳолда Ўзбекистонга олиб кираётганлиги аниқланди.

       Хозирда аниқланган холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гурухи

Report Page