Иссиқ ва қуруқ ҳавонинг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича Сирдарёда махсус бошқарув штаб фаолияти йўлга қўйилди

Иссиқ ва қуруқ ҳавонинг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича Сирдарёда махсус бошқарув штаб фаолияти йўлга қўйилди

@SirdaryoUZB
Аномал жазирамага тайёргарлик

Республикамиз ҳудудларида 6—8 июль кунлари Эрон томондан иссиқ ҳаво массаларининг кириб келиши туфайли жазирама иссиқ кучайиши кутилмоқда. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, ўша кунлари ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 5—8 даражага юқори бўлади. Кундуз кунлари ҳаво 41—43 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда эса 44—46 даражагача исийди. Жойларда бундай мураккаб вазиятга тайёр туриш талаб этилади.

Бу долзарб масала бўйича Сирдарё вилоятида махсус бошқарув штаби тузилиб, уларнинг вазифалари белгилаб берилди.

Бунга кўра, одамлар гавжум жойларда, жумладан, бозорлар, сайилгоҳлар, кўнгилочар масканларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича вақтинчалик тиббиёт пунктларини ташкил этиш зарур. Даволаш-профилактика муассасаларида иссиқ ҳаво оқибатида сурункали касалликлари хуруж қилиши мумкин бўлган тоифаларни эътиборга олиб, тегишли койка-ўринлар ва дори воситалари захиралари етарли миқдорда шакллантирилади.

Аҳолини ўз саломатлигини асраш учун ҳушёр бўлишга, кескин иссиқ ҳаводан ҳимояланиш, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш, зарурат бўлмаганда уйдан ташқарига чиқмасликка, айниқса, сурункали касаллиги бўлганлар, ёш болалар, ҳомиладорлар ва кексаларни ҳимоя қилишга чақирилмоқда.

Бузилган озиқ-овқат маҳсулотларидан оммавий заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида умумий овқатланиш корхоналарида овқатларни тайёрлаш ва сақлаш, бозорларда ва озиқ-овқат маҳсулотлари сотувчи савдо шохобчаларида маҳсулотларни ташиш ва сақлаш қоидаларига қатъий риоя этишни назорат қилиш кучайтирилади.

Энергетика тармоқлари, жумладан, электр энергияси ва табиий газ таъминоти тизимларининг барқарор ишлашини таъминлаш вазифаси топширилди.

Қишлоқ хўжалигида кўп йиллик тажрибага эга бўлган соҳа мутахассислари, деҳқонлар ва олимларни жалб қилиб, экинларни ва яратилган ҳосилни сақлаб қолиш чоралари кўрилиади.

ФВБга дарё, кўллар, аҳоли дам олиш масканларида хавфсизлик масалаларини кучайтириш вазифаси топширилди.

Report Page