Ёшларимиз бандлигини таъминлаш учун аввало уларга муносиб хунар ўргатишимиз лозим

Ёшларимиз бандлигини таъминлаш учун аввало уларга муносиб хунар ўргатишимиз лозим

@Sirdaryo
Ёшлар бандлигини таъминлаш – долзарб масала

Ёшларни иш билан таъминлаш бугунги куннинг долзарб муаммоси эканлиги барчамизга маълум. Мамлакатимиз рахбарининг “Фуқароларга балиқ эмас, қармоқ берайлик” қабилидаги нутқини амалда бажариш мақсадида бир қатор ҳамюртларимиз иш билан таъминланди. Аҳоли бандлигини таъминлашга ҳисса қўшиш мақсадида келгусида янгидан барпо этилаётган корхоналарга ишсиз, уюшмаган аҳолини доимий даромад топишига ҳисса қўшиш мақсадида аввало ёшларимизга муносиб бўлган хунар ўргатишимиз зарур.
Давлатимиз раҳбари томонидан ушбу йўналишда белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ховос туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими ва туманимиздаги 2-касб хунар мактаби билан ҳамкорликда ҳудуддаги барча умумтаълим мактабларидаги 9-синф битирувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирокида тарғибот йиғилишлари бўлиб ўтди.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

HUMO bilan Misrga sayohat qiling!✈️

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ўтказилган ушбу йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари О.Донабоев, туман ХТБ мудири Ф.Худойназаров, 2-сон касб-хунар мактаби директори О.Тўрақулов, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Йиғилишда сўз олган раҳбарлар томонидан давлатимизда яратиб берилаётган улкан имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, ҳозирги кундаги туманимизда етишмаётган касбларга ёшларни ўргатиш бўйича фикрларини билдириб ўтдилар.

фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ўтказилган йиғилишларнинг барчасида 2-сон касб-хунар мактаби директори О.Тўрақулов сўз олиб ўзи раҳбарлик қилаётган таълим даргохида яратилган имкониятлар ва ўқитиш методикаси билан йиғилиш иштирокчиларини таништириб ўтдилар.
Ховос тумани 2-сон касб-хунар мактабидаги мавжуд ўқув йўналишлари қуйидагилардан иборат:
1.Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш чилангари;

            Ихтисослиги:

          -Автомобилларни таъмирлаш чилангари

          -Аккумуляторчи

     -Автомобил ҳайдовчиси

    2. Тикувчи;

           Ихтисослиги:

          -Тикувчи

3.Тракторчи-машинист;

  Ихтисослиги:

      - “В” ёки “ВC” тоифали ҳайдовчи

      - Тракторчи-машинист

4.Қишлоқ хўжалиги экинлари лаборанти;

   Ихтисослиги:

      -Ғўза уруғчилиги лаборанти

      -Бошоқли ва дуккакли дон, мойли екинлар уруғчилиги лаборанти

      -Сабзавот-полиз, картошка екинлари миришкори

 

5.Агробизнес ва маркетинг агент;

   Ихтисослиги:

       - Тижорат агенти

       - Улгуржи савдо бўйича агент

  - Таъминот агенти

 

6.Иссиқхона ва парник хўжалиги лаборанти;

   Ихтисослиги:

     -Иссиқхона ва парник хўжалиги оператори

     -Кўчат-сабзавотшунос лаборанти

     -Цитрус кўчатлари лаборанти

     -Иссиқлик хўжаликлари ўсимликларини ҳимоя қилиш лаборанти

7.Электр жиҳозларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш электрмонтёри (тармоқлар бўйича);

   Ихтисослиги:

      -Elektr jihozlariga xizmat ko’rsatish va ta’mirlash elektrmontyori (tarmoqlar bo’yicha)

Ховос туман ҳокимлиги ахборот хизмати


Report Page