Гулистон шаҳри, Сайхунобод туманлари “қизил” ва Боёвут, Ховос, Гулистон туманлари “сариқ” ҳудудларга ажратиш бўйича таклиф киритилган — Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази

Гулистон шаҳри, Сайхунобод туманлари “қизил” ва Боёвут, Ховос, Гулистон туманлари “сариқ” ҳудудларга ажратиш бўйича таклиф киритилган — Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Бу ҳақда Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Жамоатчилик билан ишлаш бўлими томонидан Sirdaryo Xabarlari'га маълум қилинди.

"Бугунги кунда, вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва унинг қуйи тизимлари томонидан вилоят ҳудудида коронавирус инфекциясини кириб келишининг олдини олиш барча зарурий эпидемиологик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling!✈️

Аммо, фуқаролар томонидан карантин талабларига бефарқлиги ва шахсий гигиена қоидаларига риоя этилмаслиги сабабли, аҳоли орасида коронавирус инфекциясини кўпайишига олиб келмоқда.

Гулистон шаҳри, Сайхунобод туманлари “қизил” ва Боёвут, Ховос, Гулистон туманлари “сариқ” ҳудудларга ажратиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига таклиф берилди", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, СЭО агентлиги томонидан 26 июндан Гулистон шаҳри "қизил", Боёвут ва Ховос туманлари эса "сариқ" ҳудуд этиб белгиланганлиги маълум қилинган эди.

Report Page