Сирдарё тумани Бахт шаҳри фуқаролари томонидан ижтимоий тармоқ орқали қилинган видеомурожаатлари юзасидан расмий муносабат

Сирдарё тумани Бахт шаҳри фуқаролари томонидан ижтимоий тармоқ орқали қилинган видеомурожаатлари юзасидан расмий муносабат

@Sirdaryo
Фото: Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри

Сирдарё вилояти “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси Сирдарё туман филиали Сирдарё тумани Бахт шахри фукаролари томонидан ижтимоий тармок оркали қилинган видео мурожаатлари юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш натижасига кўра М-34 автомагистрал йўлининг Бахт шаҳридан ўтган 94 км “Савдо мажмуаси” шимол томонида жойлашган Автотураргоҳ ўрнида чойхона ва дўкон қурилаётганлиги ва натижада йўл устида машиналар тирбандлиги юзага келаётганлиги юзасидан мурожаат қилинганлиги аниқланди.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Ушбу бино фуқаро Орипова Ҳалима Файзуллаевнага 2019 йил 11 декабрь кунги Нотурар жойнинг 14 қисми олди-сотди шартномасига асосан, тегишли эканлиги ҳамда 12:07:11:03:02:061:0001 кадастр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, бугунги кунда бинода таъмирлаш реконструкция ишлари олиб борилаётганлиги аниқланди. Шунингдек, “Автошохбекат”, Бостирма биноси ҳудудида 5.80 х 20.0 метр ўлчамидаги ёрдамчи хўжалик биноси қурилаётганлиги аниқланди.

Бинони реконструкция қилиш ишлари Сирдарё туман архитектура ва қурилиш бўлими томонидан 24.02.2020 йил №1/9-сон “Объектни реконструкция қилишга рухсатнома”си асосида олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси Матбуот хизмати

Report Page