Учтепада Spark тўсатдан йўлга чиқиб қолган 2 ёшли болакайни уриб кетди. Гўдак вафот этди

Учтепада Spark тўсатдан йўлга чиқиб қолган 2 ёшли болакайни уриб кетди. Гўдак вафот этди

@Sirdaryo
Фото: "Халқ Сўзи Online"

Тошкент шаҳар Учтепа туманида Spark машинаси 2 ёшли болани уриб кетиши оқибатида бола касалхонада вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хабар берилган.

Маълум қилинишича, 2 июль куни соат 12.00 да Учтепа тумани Хондамир кўчасида Spark автомобили ҳайдовчиси 38 ёшли Зафар Н. пиёдани уриб юборган. ЙТҲ натижасида 2 ёшли С.Х. тан жароҳатлари олиб, шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

ИИББнинг маълум қилишича, ЙТҲга ҳайдовчининг тўсатдан йўлга чиқиб қолган болани кўрмай қолгани сабаб бўлган, бола маҳалла ичида қаровсиз қолдирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Report Page