Сенатор – Кенгаш – судлар

Сенатор – Кенгаш – судлар

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жорий йилнинг 30 июнь куни Президентимиз раҳбарлигида одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга биғишланган “Сенатор – Кенгаш – судлар” мавзуида брифинг ўтказилди.

Брифингда вилоят иқтисодий суди раиси Аъзамжон Худойбердиев, вилоят маъмурий суди раиси Абдухалим Аҳмедов, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси Жўрабек Худойназаров ҳамда жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси вазифасини бажарувчи Бобошер Қурбановларнинг маърузаларини тингланди. 

Фото: ЎзА

– Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида бир қатор топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Улуғбек Сотиболдиев. – Жумладан, Сенаторлар, маҳаллий кенгашлар, депутатлар томонидан судлар фаолияти билан яқиндан танишиш, одил судловни таъминлашда мавжуд муаммолар, тўсиқларни бартараф этишда уларга амалий кўмак бериш бугуннинг долзарб вазифаларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди. 

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Қонунбузарликни ва коррупцияни олдини олиш учун албатта барча тизимларни ушбу тамоилга мослаб чиқишимиз керак. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Қоида ва шароитни шундай ташкил қилишимиз керакки, уни бузишга эҳтиёж ҳам, хоҳиш ҳам, имкон ҳам бўлмаслиги керак”. Ана шунда одил судлов таъминланиб, коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллашади ва коррупциянинг илдизи қуришни бошлайди, деб ўйлайман.

Фото: ЎзА

Шунингдек, тадбирда кўп йиллик судда ишлаш тажрибасига эга бўлган ўрта махсус маълумотлиларни ўқитиш, тажрибага эга, маълум муддат судда ишлаганларни судлар раислари тавсиясига кўра олий ўқув юртларига сиртдан ўқишга кириш учун тавсия бериш, онлайн ўқувни йўлга қўйиш, юристларнинг малакасини ошириш, уларга ўқувлар ташкил этиш тўғрисида ҳам аниқ таклифлар киритилиб, мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида билдирилган бир неча таклифларни Олий Мажлис Сенатига киритиш белгилаб олинди.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА

Report Page