Миллиондан ортиқ тангалардан пирамида ясаган америкалик шахс Гиннесс Рекордлар китобига кирмоқчи (видео)

Миллиондан ортиқ тангалардан пирамида ясаган америкалик шахс Гиннесс Рекордлар китобига кирмоқчи (видео)

@Sirdaryo
Фото: Дарё

Американинг Аризона штатидан бўлган Кори Нильсен пирамида ясаб Гиннес Рекордлар китобига кириш учун 3 йил сарфлади. «Дарё»нинг ёзишича, пирамидани ясашда қиймати 1 цент бўлган миллиондан ортиқ мис тангалардан фойдаланилган.

Нильсен тангалардан иборат дунёда энг ушбу пирамидани гаражда ясаган ва ясаш жараёнининг турли босқичларини видеога олиб, YouTube’га жойлаган. У пирамидани Cooper Beast деб номлаган.

«Пирамида яраоилишига сарфланган уч йилнинг умумий ҳистбда 1 йил-у 8 ойини: уни қуришга сарфладим», — дейди Нильсен. Унинг айтишича, ўз ютуғини расмийлаштириш учун Гиннес Рекордлар китоби бўлими идорасига мурожаат йўллаган. Унга яқин ҳафталарда мутахассислар юборишга ваъда беришган.

Ноёб пирамида қуриш учун Нильсенга қиймати 1 цент бўлган 1 030 315 та мис тангалар керак бўлган. Бу миқдор 10 минг долларга тенг келади. Уни қуриш учун интернет фойдаланувчилари ёрдами керак бўлган. Уларнинг кўпчилиги америкаликнинг чақирувига жавоб бериб, почта орқали «қурилиш материали» юборган.

Пирамида Гиннес Рекордлар китобида қайд этилганидан сўнг Нильсен уни бузиб, банкда қоғоз пулларга алмаштирмоқчи. Америкалик пирамидани бузиш ва уни банкка топшириш жараёнини ҳам видеога олиб, YouTube’га жойламоқчи.

Ҳозирда Гиннес Рекордлари китобида тангадан ясалган пирамида рўйхатдан ўтказилган бўлиб, у 2014 йилда Вильнюсда ясалган. Бу пирамида 1 Литва центи қийматидаги 1 миллион 935 та тангадан ясалган.

Report Page