Вилоят Кенгаши фаолиятидан қониқасизми?

Вилоят Кенгаши фаолиятидан қониқасизми?

@Sirdaryo
Фото: adolat.uz

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгашининг туман ва шаҳар партия ташкилотлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Вилоят партия ташкилоти ходимлари, туман, шаҳар раислари иштирок этган тадбирда партия фаолияти танқидий руҳда ўрганиб чиқилди.

Таъкидландики, ўтган ярим йилликда қилинган ишлар, айтилган вазифалар, белгиланган чора-тадбирлар доирасида иш самарадорлиги суст олиб борилмоқда. Хусусан, туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятининг натижаси сезилмаяпти.

“Қачонки, туман ва шаҳар Кенгашидаги партиямиз фаолияти жонланар экан, бизнинг иш унумдорлигимиз ошади ва натижаси кўринади”, дея фикр билдирди вилоят Кенгаши раиси Д.Абдуллаева.

Ташкилий ва мафкуравий ишлар бўйича партия вилоят Кенгаши ўринбосарлари ҳам ўз муносабатларини билдиришди. Айтишларича, партия лойиҳаларини амалга оширишда фаоллик етишмаяпти. Ўтказилаётган тадбирлар номигагина ташкил этилиб, сифатига аҳамият қаратилмаяпти. Бу йил бўлиб ўтадиган сайловларга номзодлар заҳирасини шакллантиришда сусткашликка йўл қўйилмоқда.

Йиғилиш сўнгида кейинги фаолият юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди ва тегишли қарорлар чиқарилди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилоят Кенгаши
матбуот котиби

Report Page