Ўзбекистонда 348 та давлат корхонасини тугатиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 348 та давлат корхонасини тугатиш режалаштирилмоқда

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Sof.uz

Ўзбекистонда 348та паст рентабелли ва фаолият кўрсатмаётган давлат унитар корхоналарини тугатиш режалаштирилган. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш бўйича агентлик эълон қилган президент қарори  лойиҳасида айтилади. Бу хақида Sof.uz хабар бермоқда.

Уларнинг барчасида давлат улуши 100 фоизни ташкил этади. Бир нечта компаниялар сотув ва мулкка эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги ордер олинганидан сўнг реестрдан чиқариб ташланади. Масалан, «Шаҳрисабз юлдузи» ДУК (шу номдаги меҳмонхона ҳамон хусусий мулкдорларга сотишга ҳаракат қилинмоқда), «Афросиёб Палас» ДУК (Самарқандда шу номдаги меҳмонхона учун харидор топилган) шулар жумласидан.

Тугатиш таклиф этилаётган корхоналарнинг аксарияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари балансида - 168та. Булар - «Учтепа Инвест» ДУК, «Кар бизнес систем» ДУК, «Олмазор кичик саноат зонаси бошқариш дирекцияси» ДУК ва бошқалар. 

Report Page