Сиртқи таълимга қабул 15 июлда тўхтатилиши мумкин
Sirdaryo XabarlariЖорий йилда Ўзбекистонда сиртқи шаклга қабул жараёнлари 15 июль куни тўхтатилиши мумкин. Бу ҳақда Xabar.uz маълум қилди.
«Олинган маълумотларга кўра, сиртқи шаклга қабул жараёнлари худди кундузги каби, 15 июль куни тўхтатилар экан. Абитуриентларга шунга қараб режа қилишларини тавсия этамиз.
Аслида Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарорига кўра, сиртқига қабул 1 июлдан 30 июлгача давом этиши керак эди. Аммо жорий йилда ушбу муддат тенг ярмига қисқартирилиши мумкин.